Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди

    Долзарб 29 ноябр 2023 1241

    Эндиликда унинг асарларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқи «Миллий ТВ» телеканали ва «Ориат Доно» радиоси томонидан лицензия асосида амалга ошириладиган бўлди. 

    Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасининг саъйи-ҳаракатлари туфайли бадиий сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди.

    Маълум қилинишича, эндиликда унинг асарларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқи «Миллий ТВ» телеканали ва «Ориат Доно» радиоси томонидан лицензия асосида амалга ошириладиган бўлди.

    «Биз барча теле ва радиоканалларни республикамиз муаллифлари, шунингдек, хорижий муаллиф ва ижрочилар ҳуқуқларини бузмаслик учун муаллифлик ҳуқуқи эгалари, жумладан, палата билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузишга чақирамиз. Бу нафақат мамлакатимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун муҳим», — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates