548 та корхонадан ҳосил бўлган оқовалар атроф-муҳитга ташланмоқда

    Тозалаш иншоотларининг 70-80 фоизида иш самарадорлиги 15-30 фоизни ташкил қилмоқда.

    АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида "Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарб аҳамияти" мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилинди. Қайд этилишича, оқовалар таркибида турли кимёвий моддалар, ранг-бўёқ эритма қолдиқлари ва биологик чиқиндилар мавжуд. Ифлосланган оқоваларнинг оқова тозалаш иншоотларига ёки атроф-муҳитга чиқариш мумкин бўлган хавфсиз даражага етказиб тозалаш мақсадида 320 та корхона локал тозалаш иншоотлари биан жиҳозланган. Уларнинг 30 фоизи физик-кимёвий усулда, қолгани механик усулда тозалайдиган қурилмалари ҳисобланади.

    Жорий йилда 33 та йирик шаҳарларнинг коммунал оқова тозалаш иншоотлари иш самарадорлиги ўрганилди. Аксарият оқова сув тозалаш иншоотларининг иш самарадорлиги жуда паст эканлиги, тўлиқ қувват билан ишламаётганлиги, хатто айримлари умуман ишламаётганлиги аниқланди.

    Маълумот учун: Тозалаш иншоотларининг 70-80 фоизида иш самарадорлиги 15-30 фоизни ташкил қилмоқда. Қарши, Жиззах, Гулистон, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Каттақўрғон, Урганч, Хива, Питнак ва бошқалар умуман ишламаяпти. Натижада дарё, канал, коллекторлар ва сув ҳавзаларига етарли ёки бутунлай тозаланмаган оқовалар ташланмоқда.

    Мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда мавжуд оқова сувини тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этиш бўйича дастурлар ижросини ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш “Йўл харита”лари ишлаб чиқилди ҳамда ижрога қаратилди.

    Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли тоифага мансуб йирик саноат корхоналарида замонавий локал оқова сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур”нинг бажарилиши мониторинги амалга оширилмоқда. Жорий ҳолатгача жами 167 та корхоналарда локал оқова тозалаш иншоотлари (ЛТИ) ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Дастурда белгиланган тадбирларни бажармаган корхоналарда “Бизнес Омбудсман” билан келишилган ҳолда экологик назорат тадбирларини амалга ошириш чоралари кўрилди.

    Маълумот учун: Андиждон вилоятидаги “Инвест давр текстиль” МЧЖ, “Асака текстиль” МЧЖ, “Бек инвест текстиль” МЧЖ ва “Нил Гранит” МЧЖ корхоналари текширилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди.

    Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йиғилиш баёни “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларга мувофиқ, республикадаги 1970 дан ортиқ автомобиль ювиш шохобчаларидан 547 тасида экологик назорат тадбирлари ўтказилди. Маълум бўлишича, 118 автомобиль ювиш шахобчасида сув ва сувдан фойдаланиш бўйича қонун талаблари бузилган. 50 дан ортиқ шохобчалар ичимлик сув таъминоти тизимидан олинган сувдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates