Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилди.
"Ўзбекистон Республикаси энергетика тизими оғир жудоликка учради. «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали раҳбари Айманов Худайберген 2024 йил 22 сентябрь куни 68 ёшида вафот этди.
Айманов Худайберген меҳрибон устоз ва жонкуяр раҳбар, янгиликларга интилувчан инсон сифатида катта бир жамоани бошқарди. Айманов Худайберген мамлакатимиз энергетика соҳаси ривожига қўшган ҳиссасини инобатга олиниб, унинг хизматлари Ҳукуматимиз томонидан ҳам муносиб тақдирланган. Ҳаётдан бевақт кетганига қарамай, Айманов Худайбергеннинг ўз ишига виждонан ёндашиши, хизматга содиқлиги, камтарлиги ва у яратган жамоавийлик руҳи келажак авлодларни илҳомлантиришда давом этади, дейилади таъзия хабарида.