Бу ҳақда "HUDUDIY ELЭKTR TARMOQLARI" АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан янги "ҲEТ БИЛЛИНГ" дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан шу йилнинг 31 июль соат 23:50дан 5 август соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.
Маълумотларга кўра, мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши, шу билан бирга истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз, — дейилади хабарда.