Қўйлиқдаги "овқат бозори"нинг фаолияти тўхтатилди

    Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин бўлими ва Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигида Қўйлиқ деҳқон бозорида кучайтирилган рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитария қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани сабабли "овқат бозори" нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

    Объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар "овқат бозори" иш фаолиятини давом эттирмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates