Бу ҳақда Президентнинг “Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–286-сон, 16.09.2025 й.)да белгиланган.
Қарорга кўра, “Рақамли ҳукумат” дастури доирасида 41 та устувор лойиҳани ишга тушириш, электрон давлат хизматлари улушини 70 фоизга етказиш тизимни 2025–2026 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2026 йил 1 январдан фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаати, маҳаллалардаги оилалар ва аҳоли маълумотларини юритиш ҳамда маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш жараёнлари “Рақамли маҳалла” платформаси орқали амалга оширилади.








