Саудия Арабистони ва Яқин Шарқда Ўзбекистоннинг IT аутсорсинг салоҳияти тарғиб этилади

    Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Саудия Арабистонида «DataVolt» компанияси бош ижрочи директори Ражит Нанда билан учрашди.

    Музокаралар чоғида ҳамкорликда амалга оширилаётган Маълумотлар марказини қуриш жараёнлари ва малакали мутахассисларни тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда компания билан ҳамкорликда «яшил» Маълумотлар маркази лойиҳасининг биринчи босқичи бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

    Лойиҳани амалга ошириш учун етарли электр энергия таъминоти масаласини алоҳида эътиборга олиш зарурлиги қайд этилди. «DataVolt» компанияси бош ижрочи директори мазкур лойиҳада қайта ишланувчи энергия манбаларидан фойдаланилишини маълум қилди.

    Шу билан бирга, маълумотлар марказларини барпо этиш орқали халқаро йирик IT компанияларни Ўзбекистонга жалб этиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

    1. Бундан ташқари, таълим соҳасида рақамли ечимларни жадал ривожлантириш, IT аутсорсинг ва бошқа йўналишларда истеъдодларни тайёрлаш бўйича Саудия Арабистони ва Яқин Шарқда Ўзбекистоннинг IT аутсорсинг салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича қўшма ташаббуслар амалга ошириш бўйича масалаларга эътибор қаратилди.

    Шунингдек, қўшма лойиҳаларни илгари суриш орқали дунёнинг йирик технологик компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш режалари кўриб чиқилди.

    Учрашув якунида телекоммуникация соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига эътибор қаратилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates