Улар одатда фуқароларни йўл ҳаракатидаги вазият, тезлик чегаралари ва бошқалар ҳақида хабардор қилиш учун йўлнинг юқори қисмига жойлаштирилади.
Шаҳар маъмурияти таблодан фойдаланишни 2019 йилнинг баҳоридаёқ бошлаган эди. Ўшанда экранларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тўғрисида огоҳлантиришлар берилган, 2020 йилги карантин пайтида эслатмалар қўшилган эди. Шаҳарда жами саккизта экран бор эди. Тўғри фойдаланилмагани сабабли, маълум вақт ўтгач, таблолар ишлашдан тўхтади ва йўллар устида қора тўртбурчаклар каби осилиб қолди.
2023 йил кузида Рақамли ривожланиш департаменти маълумот таблоларини қайта тиклаш ташаббуси билан чиқди.
Янгиланган таблоларда 14 турдаги маълумотларни акс эттириш режалаштирилган. Масалан, бирор коммунал муаммо ёки йўлларда тўсиқлар пайдо бўлса мурожаат қилиш керак бўлган диспетчерлик хизматларининг контактлари; шаҳардаги ҳаво сифати ҳақидаги статистик маълумотлар, об-ҳаво маълумотлари, тез ёрдам машиналарини ўтказиб юбориш зарурати ҳақидаги эслатмалар ва бошқалар.
Таъмирлаш ишлари тугаллангач, саккизта таблонинг барчаси ўз жойига қайтади: иккита экран — "Минор" метро бекати яқинидаги чорраҳага, иккитаси — Мустақиллик шоҳкўчаси ва Оққўрғон кўчаси чорраҳасига, биттаси — Шаҳрисабз кўчаси ва Амир Темур шоҳкўчаси кесишган чорраҳага, иккитаси эса "Тошкент" аэропортига.