Болаларнинг 4 нафари андижонлик, 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан келган.
Таъкидлаш лозимки, 2016 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган боланинг ота-онаси фарзандининг ўқишини Г.Э. орқали 2023 йилнинг ноябр ойида Асака туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг 2-синфига кўчиришган.
Мактаб директори эса болани ота-онасининг аризасисиз, тегишли буйруқ чиқармасдан ўқишга қабул қилган. Шунингдек, уни “ҳужра” шароитида диний таълим олаётганидан хабардор бўлса-да, зарур чораларни кўрмаган.
Қашқадарёлик бола фуқаро Г.Э.нинг уйида яшаган ва диний сабоқ олган. Аммо мазкур аёл томонидан муттасил калтакланиши оқибатида олган жароҳатлари туфайли, у шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Г.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а" ва "в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, мактаб директорига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.
***
Андижон туманида ҳам шу каби ҳолат аниқланди. Фуқаро А.У. (эркак) ўз уйида “ҳужра” ташкил қилиб, 2010 ва 2013 йилларда туғилган 4 нафар ўғил болага диний сабоқ бериб келган.
Болалардан бири Тошкент шаҳрида яшаса-да, ота-онасининг хоҳиши билан диний сабоқ олиши учун унинг ўқиши Андижон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирига кўчирилган.
Афсуски, бола мактаб дарсларига қатнашмаган бўлса-да, мазкур мактаб директори уни мажбурий таълимга жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўрмаган.
Мактаб директорига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.