HUMO карталардан йирик миқдорда пул ўғирлангани ростми?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан HUMO тўлов тизими изоҳ берди.

    Бир нечта ижтимоий тармоқ саҳифаларида, хусусан, Телеграм каналларда гўёки хакерлар Ўзбекистон банкларига ҳужум қилгани ва HUMO карталардан йирик миқдорда пул ўғирлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

    Миллий банклараро процессинг маркази маълум қилишича, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. HUMO тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган.

    “Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик”, дейилади хабарда.

    Шунингдек, Марказий банк ҳам бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, банклар ва тўлов тизимларига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганлигини ҳамда айни пайтда тижорат банклари ва тўлов тизимларининг фаолияти барча хавфсизлик талабларига жавоб беришини маълум қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates