Бу ҳақда «Milliy banklararo protsessing markazi» МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
Соат 13:00га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланди.
Бироқ, соат 15:00дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиш ва муваффақиятсиз транзакциялар натижасида ҳам икки маротаба ечиб олишлар кузатилди.
Келажакда бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар ҲУМО ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
МБПМ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.
Ҳозирда мобил иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида ҲУМОнинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди, дейилади хабарда.









