«Евроосиё Банки» акциядорлик жамияти фаолияти тугатилмоқда

    Молия 28 август 2025 918

    Марказий банк «Евроосиё Банки» акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олганини маълум қилди.

    Қайд этилишича, Банк томонидан устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаганлиги сабабли ушбу қарор қабул қилинди.

    «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан, банкни мажбурий тугатиш ҳамда тугатиш комиссиясини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Ушбу банк Марказий банкдан ўз фаолиятини бошлаш учун 2024 йилда лицензия олган бўлиб, 2025 йилнинг биринчи ярмини 51 млрд сўмдан кўпроқ зарар билан якунлади.

    Шу тариқа Ўзбекистонда мавжуд банклар сони 36 тадан 35 тага камайди.