Ҳуснихат кўп нарсалар ҳақида сўзлайди

    Графология – мураккаб фан

    Замонавий дунёда гаджетлар ва турли клавиатуралар тобора киши эътиборини тортиб, хизмат қилишга шай турса-да, ёзиш қобилиятига бўлган эҳтиёж ўз аҳамиятини йўқотганича йўқ. Кимнингдир иши тўғридан-тўғри ёзувлар билан боғлиқ бўлса, бошқалари кундалик юритади, яна кимдир ўз яқинларига хат ёзишни яхши кўради.

    Қандай бўлмасин, мактабда илк дарсларданоқ болалар чиройли ёзишга ўргатилади. Қоидалар ҳамма учун бир хил – бироқ кейинчалик ҳар кимнинг “ўз ҳуснихати” шаклланади. Нима учун шундай бўлади? Бу саволга ёзувларни таҳлил қилиш орқали одамнинг феъл-атворини аниқлаш санъати - графология тўғри жавоб бериши мумкин. Бугун биз у ёки бу турдаги ёзувлар нимани англатиши ҳақида гаплашамиз.

    Чап томонга энгаштириб ёзилган ёзув - ўжарлик белгисидир. Бундай одам баъзан эҳтиёткор, баъзида қатъиятсиз бўлади.

    Ўнг томонга энгаштирилган ёзув - ёрқин онгга эга бағайрат киши табиатига хосдир.

    Батартиб (саранжом) ҳарфлар – одамни фақат энг яхши томондан тавсифлайди, бу унинг иш юритиши ва ўзини тўғри тута олишидан далолат беради.

    Баланд "бўйли" ҳарфлар - шахснинг аристократизмликка мойиллигини англатади.

    Сершох ҳарфлар – киши хатти-ҳаракатларининг мардонаворлиги, журъатлилигини кўрсатади.

    Кўп илмоқли ёзув эгаси – ўзига ортиқ даражада бино қўйган.

    Бир-бирига қўшилиб кетган ҳарфлар - кишининг ҳаддан ташқари хаёлпарастлиги ҳақида гапиради.

    Йирик ҳарфлар – самимий ва кўнгли очиқ шахсларга хосдир.

    Бурчакли (серқирра) ҳарфлар – худбинликдан ишора.

    Юмалоқ ҳарфлар – марҳаматли кишиларга хос.

    Сиқилган ҳарфлар – зиқналикни тавсифлайди.

    Йирик-йирик ва оралари очилган ёзув эгалари - исрофгарчиликка мойил кишилардир.

    Пастга қараб кетадиган қаторлар эгаси ўзига паст баҳо беришини англатади.

    Тепага қараб кўтарилиш – иззатталабликдан далолат.

    Майда ёзув – одамови (дамдуз).

    Бир текис ҳарфлар – бамайлихотирлик ҳақида гапиради.

    Ингичка ҳарфлар – илмий фаолиятга истеъдод (қобилият) нишонаси.

    Бу ёзувларнинг энг кенг тарқалган турлари ва уларнинг хусусиятлари эди. Албатта, фақат ушбу маълумотларга асосланиб, одамнинг тўлиқ портретини яратиш мумкин эмас. Лекин ўзингиз ва яқинларингизни таҳлил қилиб, ёзув ҳақиқатан ҳам уларни тавсифлаб берадими ёки йўқми, тушуниб олишингиз мумкин. Бу қизиқарли бўлса керак!

    Б.Муҳаммадиева тайёрлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates