Ибн Синонинг дўстлари кимлар бўлган?

    Абу Али ибн Сино ижоди ва илмий фаолияти нафақат юртимиз, балки жаҳон маърифати ва маданияти тараққиётига улкан таъсир кўрсатган манба сифатида ўрганилмоқда.

    Мутафаккирнинг 450 дан ортиқ илмий асарлар яратганлиги маълум. Бироқ бизгача 242 та асари етиб келган. Шулардан 43 таси тиббиётга, 4 таси адабиётга, 5 таси мусиқага, ўндан ортиғи астрономияга оиддир.

    Ибн Синонинг Аристотель таълимоти хусусида Беруний ва ўзининг шогирди Бахманёр билан ёзишмалари тарихда машҳур.

    Хоразмшоҳ вазири Абулҳусайн ас-Саҳлий илмларни севувчи киши бўлганидан, Ибн Сино у билан дўстлашган ва унга атаб «Рисола ал-иксир» асарини ёзган.

    Журжонда эса Абу Убайд Жузжоний билан дўстлашади. У Ибн Сино билан олимнинг сўнгги дамигача, 25 йил давомида бирга бўлади.

    Ибн Синонинг хориж ва юртимиздаги қўлёзма асарлари ҳақида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида чоп этилган китоблардан билиб олишингиз мумкин.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates