Ички ишлар органлари тизимини 2025–2027 йилларда рақамли трансформация қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди.
Жумладан:
- — ички ишлар органларининг барча ахборот инфратузилмасини сунъий интеллект технологиялари асосида ягона тизимга бирлаштирган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш;
- — ички ишлар органлари соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга масъул бўлинмаларнинг фаолиятини ягона бошқарув тизими ва ишлаш механизмлари асосида мувофиқлаштириш, улар таркибида “рақамли жамоа”ни шакллантириш;
- — жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикасини инсон омилисиз юритиш;
- — Шунингдек, Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Бундан ташқари, синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари тузилмаларида Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи лавозими жорий этилади.