Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолияти самарали ташкил этилади

    Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилган.

    Бу бўйича Президентнинг “Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини амарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–360-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Департамент ва унинг бўлинмалари зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади, жумладан:

    • шартнома асосида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, таълим муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва қурилиш объектларини замонавий усуллар орқали қўриқлаш;
    • қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат ўтказиш режимларини таъминлаш;
    • қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш.

    2026 йил 1 январдан қўриқловга олинган банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг фуқаролар кириш ва чиқиш жойларига босқичма-босқич шахснинг юзини таниб олиш имкониятига эга техник воситалар ўрнатилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates