Учрашув давомида, давлатларимиз ўртасидаги Мудофаа, Мудофаа саноати, Хавфсизлик ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Хусусан, 2021 йил 16-19 июнь кунлари Корея миллий полиция Агентлиги Бош комиссари Ким Чанг Ёнгнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланиб қатор келишувларга эришилгани, бундан ташқари уч томонлама музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Корея миллий полиция Агентлиги ўртасида амалий ҳамкорлик режаси имзолагани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Миллий полиция Агентлиги ўртасида жамоат тартибини таъминлаш, муҳим объектларини қўриқлаш, киберхафвсизлик йўналишларида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган масалалар муҳокама этилиб, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда тажриба алмашинуви, ўзаро танишув ташрифлар, қўшма тренинглар, семинарлар ва амалий машғулотлар ташкил этишнинг ижобий натижалари қайд этилди.
Ўз навбатида, элчи Вон До Ён Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Корея томони билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Корея миллий полиция Агентлиги билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича бир қатор келишувларга эришилди, деб хабар беради Миллий гвардия матбуот хизмати.
Ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтган учрашув якунида, Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Вон До Ён фахрий меҳмонлар китобида ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди.