Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб олди

    Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи "Бўрижар"каналида чўкаётган фуқаро ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардиячилар томонидан қутқариб олинди.

    Бу ҳақда Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси хабар қилди.

    Қайд этилишича, воқеа 2025 йилнинг 7 октябрь куни тунги соат 00.05 да содир бўлган. Ҳодиса жойида тиббий ёрдам келгунга қадар гвардиячилар жабрланувчини сувдан чиқариб олиб, дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатишди.

    Олиб борилган дастлабки ўрганишлар натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳрида яшовчи К.К. эканлиги аниқланди. Ҳозирги пайтда К.К. шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates