«III Millennialsʼ Tourism Festival 2020» халқаро онлайн форуми бошланади

    Туризм 9 сентябр 2020 5221

    Тошкент шаҳридаги Цингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ), Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказиладиган «III Millennialsʼ Tourism Festival 2020» (III Миллениаллар туризм фестивали 2020) халқаро онлайн форумида иштирок этишга сизни таклиф қилади.

    Фестиваль жорий йил 16 сентябрда онлайн форматда бўлиб ўтади. Тадбир доирасида MICE туризм саноати ҳамда мода туризми бўйича давра суҳбати, ТСМРИ мода маҳсулоти ва унинг тарғиботи факультети ҳамда гастрономия туризми тақдимотлари ва гала-концерт бўлиб ўтади.

    Онлайн туризм форумида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Хусусий туризм ташкилотлари Ассоциацияси вакиллари, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Жанубий Корея ва МДҲ мамлакатлари халқаро экспертлари, туризм соҳаси вакиллари, шунингдек, туризм соҳасини ўқитиш ва ривожлантириш бўйича фаолият олиб борувчи миллий ва халқаро университетлар вакиллари иштирок этади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    Шунингдек хабарда анжуманга https://mdis.zoom.us/j/87171120366 ID рақами: 871 7112 0366 ҳавола орқали ўтиш мумкинлиги;

    анжуманнинг бошланиш вақти: соат 12:00 эканлиги, ҳамда анжуманда тезис ёки мақола билан иштирок этишни истаганлар https://lnkd.in/ghjrcGN ҳаволага мурожаат қилиши кераклиги;

    туризм тадбири ҳақида қўшимча маълумот олиш учун ТСМРИ халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш бўлимининг +998 71 271 77 01, +998 97 138 33 81 телефон рақамларига қўнғироқ қилиши ёки iem@mdis.uz ва conference@mdis.uz электрон почта манзиллари орқали боғланиш мумкинлиги кўрсатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates