III халқаро рейтинглар форуми бўлиб ўтди

    Hyatt Regency меҳмонхонасида “Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг халқаро рейтингларга таъсири мавзуида” III халқаро рейтинглар форуми бўлиб ўтди.

    Форумда атроф-муҳит муаммолари, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш истиқболлари, ижтимоий хабардорлик, қонун устуворлиги ва коррупсияга қарши кураш мавзусидаги сессияларда имкониятлар, эришилган ютуқлар ҳамда муаммолар ҳақида сўз юритилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Форумнинг очилиш маросими — пленар йиғилишда эришилган натижалар ва ютуқлар ҳақида сўз борди.

    Ролли Астана (БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори):

    — Дадил ислоҳотлар, креатив ёндашувлар туфайли Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлди. Хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар кенгайиб, мамлакатнинг дунё миқёсидаги ижобий имижи шаклланди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон барча соҳаларда ривожланиб, халқаро рейтингларда олдинги ўринларга силжимоқда. Хусусан, БМТнинг тараққиёт дастури бўйича инсон тараққиёти индексида мамлакат икки поғонага кўтарилди. 2021 йилги глобал инновациялар индексида эса 13 поғонага кўтарилган эди. Буларнинг барчаси ижобий кўрсатгич ва бизни қувонтиради. Ўйлаймизки, ушбу форум Ўзбекистон имкониятларини кўриб чиқиш учун ажойиб платформа бўлиб хизмат қилади.

    Антон Костюченко(Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти бош илмий ҳодими):

    — Сўнгги йилларда яшил иқтисодиёт масалалари биринчи ўринга чиқди. Бу борада катта тенденсия кузатилди. Жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш мақсадида "Green Hub" платформасини яратдик. Мазкур платформа иқлим ўзгариши, яшил иқтисодиёт тамойилларига оид кенг маълумотларнинг базаси саналади.

    Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индексларда юқори ўринларни эгаллашига қаратилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Чунки халқаро рейтинг ва индекслар дунёдаги институционал муҳитнинг сифатини баҳолаш, яъни иқтисодий ривожланишнинг асосий шарти сифатида дунёда умум қабул қилинган восита ҳисобланади.

    Исаков Одилбек(Молия вазирининг ўринбосари)

    — Юртимиз 2020 йилда атроф-муҳит самарадорлиги индексида 180 та мамлакат орасида 88 ўринни, иқлимга чидамлилик бўйича эса 191та давлат орасида 80 ўринни эгаллаган эди. Бу яхши кўрсатгич. Энди бу натижаларни янада мустаҳкамлашимиз керак. Иқлим ўзгариши ўз навбатида қишлоқ хўжалиги, ер ва сув унумдорлигига таъсир кўрсатади. Шунингдек, табиий офатлар хавфини кучайтиради. Демак, экологик муаммоларни бартараф этиш учун барчамиз бирдек ҳаракат қилишимиз ва юқорида қайд этилган ўринлардан олдинга силжишимиз зарур.

    Форум ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилган ислоҳотлар ва уларнинг натижасини муҳокама қилиш учун ўзига хос бир майдон бўлди. Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда юртимиз халқаро рейтингларда юқори пағоналарга кўтарилмоқда. Хусусан, глобал инновациялар индексида — 86 ўринни, рақобатбардош саноат унумдорлиги индексида — 94 ўринни, иқтисодий эркинлик индексида — 117 ўринни эгаллади.

    Форум доирасида “Давлат бошқарувида стратегия ва лойиҳалар ишлаб чиқиш учун халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш”, “Маҳаллий иқтисодий ва маъмурий самарадорлик” бўйича семинар-тренинглар ҳам ташкил этилди.

    Феруза МУХТОРОВА

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates