баннер
19 фев 2025
20:47

    ИИВ Академияси ва Қатар полиция академияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

    Доҳа шаҳрида ўтган учрашувда таълим муассасалари вакиллари икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан мулоқот қилди.

    Қатар полиция академияси раҳбари Абдулраҳмон Мажид ал-Сулаити давлатларимиз ўртасидаги алоқалар юксак ишонч руҳи билан ривожланиб бораётгани, таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш келгусидаги мақсадлар сари муҳим қадам бўлишини эътироф этди.

    Делегация раҳбари, ИИВ академияси бошлиғи ўринбосари замонавий тараққиёт йўлидан бораётган Қатар Давлатининг рақамли технологиялар, киберхавфсизлик, замонавий таълим ва бошқа йўналишдаги илғор тажрибаларини ўрганиш ижобий натижа беришини алоҳида таъкидлади.

    Учрашувда манфаатли йўналишларда алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.
    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech