баннер
27 мар 2025
05:49

    ИИВ академиясида янги йўналиш ташкил этилди

    Ички ишлар вазирлиги академиясида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил қилинди. Унда бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Пресс-тур аввалида ОАВ ходимларига академиянинг мақсади ва фаолияти ҳақида маълумот берилди. Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, ўқув жараёнига татбиқ қилинган илғор ёндашувлар, ижобий натижалар тақдимот қилинди.

    – Бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун малакали кадрлар тайёрлашга ихтисослашган етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига айланди, – дейди Академия бошлиғининг ўринбосари подполковник Шерзод Таджиметов. – Шу кунга қадар кундузги таълим бакалавриатида “тезкор-қидирув фаолияти”, “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “эксперт-криминалистика фаолияти”, “жазони ижро этиш фаолияти”, “хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш”, “ташкилий-штаб фаолияти”, “пробация фаолияти” ҳамда “ахборот хавфсизлиги” каби 8 та йўналиш бўйича малакали кадрлар тайёрлаб келинмоқда.

    Президентнинг “Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши ҳам жорий этилди.

    Шунингдек академияда 9 та илмий мактаб, илмий даража берувчи 2 та илмий кенгаш, 7 та интеллектуал клуб ва 22 та илмий тўгарак фаолият юритяпти.

    Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 18 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори асосида кадрлар тайёрлашнинг илғор ёндашувлари жорий қилинди.

    Ҳужжатга кўра, Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети ташкил этилиб, хорижий полиция кадрларини ўқитиш тизими йўлга қўйилди.

    Бугунги кунда факультетда Тожикистон Республикасидан келган курсантлар таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, илғор хорижий тажриба ва инновацион педагогик технологияларни татбиқ этиш орқали таълим сифатини ошириш мақсадида академия қошида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат ўқув-методик кенгаш фаолияти йўлга қўйилган.


    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech