Ижарага уй топиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Тошкент шаҳрида яшовчи 19 ёшли фуқаро Ё.А. банк картасидаги 4.540.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштириб олингани бўйича ИИБга мурожаат қилган.

    Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида туғилган Г.Д. содир этганлиги аниқланди.

    Маълумотларга қараганда, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Г.Д., жабрланувчи Ё.А. билан Телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ўзини ижарага уй беришини айтиб, алдов йўли билан 4.540.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Г.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Эслатиб ўтамиз: қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates