Ижарага хонадон топиб берувчи "маклер" сохта бўлиб чиқди

    Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи 32 ёшли М.М. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.100.000 сўм пул номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи 20 ёшли Д.А. содир этганлиги аниқланди.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.А. интернет фойдаланувчиларига "Телеграм" мессенжерининг "Арзон нархли уйлар" номли гуруҳи орқали, фуқароларга Тошкент шаҳридан арзон нархда ижарага хонадон топиб беришини ваъда қилган ҳолда уларни қизиқтириб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида уларнинг пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates