“Ижод боғидан гулдаста” тақдим этилди

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида бўлди.

    Учрашув чоғида агентлик раҳбари ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бешта муҳим ташаббус йўналишлари бўйича ҳунармандчилик — заргарлик, каштачилик тўгаракларини ташкил этиш ҳақида таклиф берди. Бундан ташқари, ижодий муҳит яратиш учун мактабнинг ички дизайни ноананавий усулда, креатив ёндашган ҳолда яратилиши лозимлигини таъкидлади.

    Шунингдек, ижод мактаби ўқувчилари ҳамда Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ва устозлари ҳамкорлигида Ҳалима Худойбердиева мобил иловасини яратиш ишларини йўлга қўйиш ҳақида ҳам келишиб олинди.

    Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Дилшод Кенжаев, тарих фанлари доктори, профессор Абдуҳалил Маврулов, “Маънавий ҳаёт” журналининг бош муҳаррири Эшқобил Шукур ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, сирдарёлик ижодкорлар иштирокида “Ёшлар — келажагимиз таянчи” мавзусида учрашув ташкил этилди.

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан барча ижод мактабларида таълим олаётган истеъдодли ўқувчиларнинг энг сара шеърлари жамланган “Ижод боғидан гулдаста” шеърий тўплами учрашув иштирокчиларига тақдим этилди.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates