Ижтимоий ҳимоянинг янги тизими инклюзив жамият сари истиқбол очмоқда

    Ушбу принциплар асосида ижтимоий ҳимоянинг мутлақо янги тизими яратилди. Соҳа тубдан ислоҳ қилинди, ижтимоий ёрдамнинг аниқ, мақсадли ва манзиллилигини таъминлашга қаратилган янгича ёндашув ва механизмлар жорий қилинди. Бу соҳада кенг кўламли ислоҳотлар бошланган даврдан бери камбағаллик даражаси деярли 3 баробар қисқарди.

    2016 йилда ижтимоий ҳимояга бюджетдан 2 триллион сўм сарфланган бўлса, 2024 йилга келиб, бу кўрсаткич 9,8 баробар ошиб, 20,3 триллион сўмга етди. Ушбу маблағ ЯИМнинг 1,4 фоизини ташкил этмоқда. Бу рақамлар мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришга қанчалик катта ҳисса қўшилаётганини яққол ифода этади.

    Президентимиз мазкур янги тизимнинг ўзига хос жиҳати ва аҳамияти хусусида тўхталар экан, “Жамиятимизда ижтимоий адолат ва инсон қадрини таъминлаймиз десак, бу янги тизимни жойларда самарали ишлатиб, муҳтож инсонларга мадад ва умид бағишлашимиз керак”, деган эди.

    Юртимизда бу йўналишдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар динамикасига мос равишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, самарали сиёсат юритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда аҳоли учун ажратилган ижтимоий ёрдам ҳажми 5 баробар оширилиб, 2 миллиондан ортиқ оила ушбу ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинди. Аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида охирги 2 йилда 47 та қонунчилик ҳужжати, жумладан, 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та фармони ва 12 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 26 та қарори қабул қилинди.

    Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг маҳалла даражасига туширилишини таъминлаш мақсадида 208 та туман (шаҳар)да “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Жойларда ижтимоий ходим ва ассистенти лавозими жорий этилиб, ҳар бир маҳалладаги оила сони, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларини инобатга олган ҳолда ижтимоий ходимлар “ҳудуд — участка — маҳалла” тамойили асосида бириктирилди. Бу чора-тадбирлар аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматларни кенгайтириш, уларни жойлардаги шароит ва эҳтиёждан келиб чиқиб мақсадли ташкил этиш билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари учун янги турдаги хизматларни жорий этиш имконини бермоқда.

    Ногиронлиги бор инсонларнинг бандлигини таъминлаш ижтимоий ҳимоя борасидаги чора-тадбирларнинг устувор йўналишларидан. Бу борада пойтахтимизда анъанавий ўтказилаётган “Инсон учун” республика кўргазмаси муҳим тадбирга айланмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 2024 йилда ўтказилган кўргазмада 250 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти иштирок этган. Шулардан 212 таси ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаётган корхоналар. Кўргазмага келганлар томонидан 300 миллион сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган. Давлат ташкилотлари, йирик корхоналар ва тадбиркорлар ўртасида умумий қиймати 440 миллиард ­сўмни ташкил этувчи 900 га яқин хўжалик шартномаси имзоланган.

    Мазкур кўргазма жорий йилда ҳам юқори савияда ташкил этилди. Унда 150 га яқин тадбиркор, жумладан, ногиронлиги бўлган 14 ҳунарманд иштирок этди. Улар томонидан мебель, тўқимачилик, пойабзал, спорт жиҳозлари, озиқ-овқат, маиший техника, полиграфия ва бошқа турдаги маҳсулотлар намойиш этилди ва савдога чиқарилди.

    Бугун мамлакатимизда ногиронлиги бўлган қарийб 169 минг бола бор. Уларни тиббий-ижтимоий ҳимоялаш, таълимга йўналтириш, болалигидан касб-ҳунар эгаллаши ва улғайиб жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 66 та махсус мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида ногиронликнинг оғир турларига эга болалар учун “Ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил этилди. Мазкур гуруҳларга 500 дан ортиқ бола ­йўналтирилган. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида уларнинг ота-онаси ёки ўрнини босувчи шахсларга ижтимоий ҳордиқ чиқариш ва бирор меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконияти яратилган. “Ғамхўрлик” гуруҳлари ҳар бир боланинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, тарбиялаш ва жамиятга мослашишида оилага ёрдам бермоқда.

    Энди бу йўналишдаги ишлар ривожлантирилиб, ногиронлиги бўлган 3-18 ёшли болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Унга болалар ота-оналар билан тузилган ижтимоий шартнома ҳамда психологик, тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинади. Жорий йил якунига қадар оғир ногиронлиги бўлган 2 мингга яқин болани бу хизматлар билан қамраб олиш режалаштирилмоқда. Бу уларнинг онаси учун ишлаш ва таълим олиш каби имконият яратиб, оила фаровонлигига хизмат қилади.

    Шунингдек, “Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилиб, ҳар бир фарзандга қўйилган ташхис таҳлил қилиб борилади. Ногиронлиги бор болаларга тиббий, реабилитaция, таълим, ижтимоий хизматлар комплекс кўрсатилади. Бундай муассасаларга ҳар бир бола учун субсидия ва харидлар учун имтиёзли кредит ажратилади. Кундузги парваришлаш хизматидан фойдалангани учун ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача тўловидан солиқ олинмайди.

    “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида бу жабҳадаги ишлар кўлами янада кенгайтирилмоқда. Хусусан, профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳит яратиш, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг қамровли ишлар бажарилаётир.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ушбу йўналишга ихтисослашган таълим ташкилотлари мутахассис ва педагоглари, ногиронлиги бор инсонларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган тадбиркорлардан баъзиларининг шу йўналишдаги ислоҳотлар самараси хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

    Ушбу принциплар асосида ижтимоий ҳимоянинг мутлақо янги тизими яратилди. Соҳа тубдан ислоҳ қилинди, ижтимоий ёрдамнинг аниқ, мақсадли ва манзиллилигини таъминлашга қаратилган янгича ёндашув ва механизмлар жорий қилинди. Бу соҳада кенг кўламли ислоҳотлар бошланган даврдан бери камбағаллик даражаси деярли 3 баробар қисқарди.

    2016 йилда ижтимоий ҳимояга бюджетдан 2 триллион сўм сарфланган бўлса, 2024 йилга келиб, бу кўрсаткич 9,8 баробар ошиб, 20,3 триллион сўмга етди. Ушбу маблағ ЯИМнинг 1,4 фоизини ташкил этмоқда. Бу рақамлар мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришга қанчалик катта ҳисса қўшилаётганини яққол ифода этади.

    Президентимиз мазкур янги тизимнинг ўзига хос жиҳати ва аҳамияти хусусида тўхталар экан, “Жамиятимизда ижтимоий адолат ва инсон қадрини таъминлаймиз десак, бу янги тизимни жойларда самарали ишлатиб, муҳтож инсонларга мадад ва умид бағишлашимиз керак”, деган эди.

    Юртимизда бу йўналишдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар динамикасига мос равишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, самарали сиёсат юритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда аҳоли учун ажратилган ижтимоий ёрдам ҳажми 5 баробар оширилиб, 2 миллиондан ортиқ оила ушбу ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинди. Аҳолига хизматлар кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида охирги 2 йилда 47 та қонунчилик ҳужжати, жумладан, 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та фармони ва 12 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг26 та қарори қабул қилинди.

    Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг маҳалла даражасига туширилишини таъминлаш мақсадида 208 та туман (шаҳар)да “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Жойларда ижтимоий ходим ва ассистенти лавозими жорий этилиб, ҳар бир маҳалладаги оила сони, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларини инобатга олган ҳолда ижтимоий ходимлар “ҳудуд — участка — маҳалла” тамойили асосида бириктирилди. Бу чора-тадбирлар аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматларни кенгайтириш, уларни жойлардаги шароит ва эҳтиёждан келиб чиқиб мақсадли ташкил этиш билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари учун янги турдаги хизматларни жорий этиш имконини бермоқда.

    Ногиронлиги бор инсонларнинг бандлигини таъминлаш ижтимоий ҳимоя борасидаги чора-тадбирларнинг устувор йўналишларидан. Бу борада пойтахтимизда анъанавий ўтказилаётган “Инсон учун” республика кўргазмаси муҳим тадбирга айланмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 2024 йилда ўтказилган кўргазмада 250 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти иштирок этган. Шулардан 212 таси ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаётган корхоналар. Кўргазмага келганлар томонидан 300 миллион сўмлик маҳсулотлар сотиб олинган. Давлат ташкилотлари, йирик корхоналар ва тадбиркорлар ўртасида умумий қиймати 440 миллиард ­сўмни ташкил этувчи 900 га яқин хўжалик шартномаси имзоланган.

    Мазкур кўргазма жорий йилда ҳам юқори савияда ташкил этилди. Унда 150 га яқин тадбиркор, жумладан, ногиронлиги бўлган 14 ҳунарманд иштирок этди. Улар томонидан мебель, тўқимачилик, пойабзал, спорт жиҳозлари, озиқ-овқат, маиший техника, полиграфия ва бошқа турдаги маҳсулотлар намойиш этилди ва савдога чиқарилди.

    Бугун мамлакатимизда ногиронлиги бўлган қарийб 169 минг бола бор. Уларни тиббий-ижтимоий ҳимоялаш, таълимга йўналтириш, болалигидан касб-ҳунар эгаллаши ва улғайиб жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда 66 та махсус мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида ногиронликнинг оғир турларига эга болалар учун “Ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил этилди. Мазкур гуруҳларга 500 дан ортиқ бола ­йўналтирилган. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида уларнинг ота-онаси ёки ўрнини босувчи шахсларга ижтимоий ҳордиқ чиқариш ва бирор меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконияти яратилган. “Ғамхўрлик” гуруҳлари ҳар бир боланинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, тарбиялаш ва жамиятга мослашишида оилага ёрдам бермоқда.

    Энди бу йўналишдаги ишлар ривожлантирилиб, ногиронлиги бўлган 3-18 ёшли болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Унга болалар ота-оналар билан тузилган ижтимоий шартнома ҳамда психологик, тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинади. Жорий йил якунига қадар оғир ногиронлиги бўлган 2 мингга яқин болани бу хизматлар билан қамраб олиш режалаштирилмоқда. Бу уларнинг онаси учун ишлаш ва таълим олиш каби имконият яратиб, оила фаровонлигига хизмат қилади.

    Шунингдек, “Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилиб, ҳар бир фарзандга қўйилган ташхис таҳлил қилиб борилади. Ногиронлиги бор болаларга тиббий, реабилитaция, таълим, ижтимоий хизматлар комплекс кўрсатилади. Бундай муассасаларга ҳар бир бола учун субсидия ва харидлар учун имтиёзли кредит ажратилади. Кундузги парваришлаш хизматидан фойдалангани учун ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача тўловидан солиқ олинмайди.

    “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида бу жабҳадаги ишлар кўлами янада кенгайтирилмоқда. Хусусан, профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳит яратиш, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг қамровли ишлар бажарилаётир.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ушбу йўналишга ихтисослашган таълим ташкилотлари мутахассис ва педагоглари, ногиронлиги бор инсонларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган тадбиркорлардан баъзиларининг шу йўналишдаги ислоҳотлар самараси хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

    Кундузги парвариш марказлари ташкил этиляпти

    Жасур ЛАЗИЗЖОНОВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси:

    — Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлов чоралари билан қамраб олиш, ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг адолат мезонига асосланган шаффоф ва рақамлаштирилган янги тизимини жорий этиш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратиш ҳамда ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи сабабларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида ташкил этиш, хизмат ва ёрдамларни комплекс ёндашув асосида кўрсатиш, аҳолининг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш, ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фуқароларни ўйлантириб келаётган масалаларни шу ернинг ўзида бартараф этиш имконини бермоқда. Марказлар томонидан оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ҳамда оилаларга бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида 102 турдаги профессионал ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда. Жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам кўлами ҳам кенгаймоқда.

    Илгари ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, эътироф этиш ва уларга хизматларни белгилаш учун 50 кунгача вақт, ўндан ортиқ ҳужжат йиғиш, маҳаллий ҳокимларнинг қарори чиқишини кутиш талаб этиларди. Ҳозир мазкур тизим тўлиқ рақамлаштирилиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори қарори билан 5 иш кунида ўзгалар парваришига муҳтож шахс сифатида эътироф этиш ва индивидуал хизматлар режасини автоматик шакллантириш тартиби жорий қилинди.

    Шунингдек, бу йўналишдаги ишларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштириляпти. Ўз навбатида, амалий ишлар ҳам давом эттириляпти. Бугун юртимизнинг қатор ҳудудларида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга янгича хизматлар кўрсатиш амалиётига хусусий тармоқ вакиллари кенг жалб этиляпти. Жумладан, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги шу тоифадаги инсонларга хизмат кўрсатиш учун кундузги парвариш маркази ишга туширилди. Бу марказда аутсорсинг асосида тадбиркор хизмат кўрсатяпти. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари эса услубий жиҳатдан кўмак беряпти. Бу тизимнинг ишга тушиши соҳада рақобат муҳитини кучайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга замин яратмоқда.

    Ҳозир бу борада орттирилган тажрибалар асосида Андижон, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида ҳам шундай янгича марказлар ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширил­япти. Ушбу марказларнинг ҳар бирида 7-14 нафаргача кишини қамраб олиш имконияти мавжуд. Умуман, ҳозиргача ўзгалар кўмагига муҳтож 70 га яқин инсон бу марказларга қамраб олиниб, тиббий-ижтимоий, психологик реабилитация ишлари бажариляпти. Ушбу марказлар фаолият юрита бошлаганига ҳали кўп бўлмаган эса-да, натижа чакки эмас. ­Марказга қатнаётган баъзи беморлар қисқа муддатда мустақил ҳаракатланиш имконига эга бўляпти. Бу, аввало, беморнинг ҳаёт сифатини ошириш, қолаверса, уни парвариш қилаётган яқинларига енгиллик яратишда катта имконият. Шу боис, аҳолининг ушбу марказларга қизиқиши ва мурожаати борган сари кўпаймоқда.

    Энди ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш мақсадида “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади. Бундай инсонларга кундузги қатнов асосида ёки уйда қараб туриш, маиший юмушларда кўмаклашиш, йўқотилган ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш, касалликларнинг олдини олиш каби тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

    Табиийки, тизимда узлуксиз амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизнинг бу борадаги ёрдамга талаби ва эҳтиёжини таъминлаш, инсон қадрини улуғлашдек эзгу ишлар бардавомлигига хизмат қилади.

    Ҳунари бор ҳеч қачон хор бўлмайди

    Камолиддин ЮСУПОВ, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-мактаб-интернат ўқитувчиси:

    — Яқин йилларгача жамиятимизда имконияти чекланганларга муносабат талаб даражасида эмас эди. Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги, эҳтиёжманд оилалардаги муҳитни, кайфиятни яхши билиши натижасида ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалалар бўйича бутунлай янги тизим яратилди.

    “Имконияти чекланган кишилар” деган тушунча давлат ва жамиятнинг ногиронларга бўлган тор, бирёқлама муносабатини ифодалаб келган бўлса, янги ислоҳотлар даврида, аввало, қонунчилик ўзгариб, “ногиронлиги бўлган шахслар” деган тушунча юзага келди. Шу асосда давлат ва жамият ногиронларга имконияти чекланганлар деб эмас, балки шахс сифатида муносабатда бўлишга ўтди. Бу муносабат уларнинг ҳуқуқлари тан олиниши ва орзу-умидлари рўёбга чиқишига замин яратмоқда. Буни бизнинг таълим масканимиз фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

    Махсус мактабимиздаги ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, парвариши жараёнида педагоглардан ташқари, тарбиячилар, тиббий ходимлар, психолог мутахассислар ҳам қатнашади. Ўқувчиларга таълим, тиббий-ижтимоий кўмак бериш баробарида ҳунар ҳам ўргатилади. Шу мақсадда мактабимизда 15 та тўгарак очилган. Масалан, мен кулолчилик тўгарагига раҳбарлик қиламан. Тўгаракка қатнайдиган кўп шогирдларим бу ҳунарни пухта эгалламоқда. Ўтган йили мактабни тугатиб, коллежга ўқишга кирган 3 шогирдим ҳозир кулолчилик устахонасига ишга кириб, даромад топиб, ота-онасига кўмак беряпти.

    Ўқувчиларимга ўзим билган яна бир ҳунар — иссиқхонада ҳосил етиштириш тажрибасини ҳам ўргатяпман. Шу фаолиятни йўлга қўйиш учун мактабимиз ҳудудидаги бўш ётган майдончада ҳомийлар кўмагида иссиқхона барпо этдик. Ёшлар бу юмушни ҳам катта қизиқиш билан ўрганяпти. Ёшликдан олинган билим ва ҳунар ҳар бир инсоннинг келгуси ҳаётида, албатта, асқатади. Жисмонан имконияти чекланган бўлса-да, шогирдларимизнинг ҳунар ўрганиш ва уни амалда қўллашда соғлом тенгдошларидан қолишмаётгани биз, ўқитувчиларни жуда мамнун этади. Шу боис, тўгаракларга имкон қадар кўпроқ ёшларни жалб этиш, бунинг учун ўқувчиларга барча шароит яратишга интиламиз. Зеро, ­ҳунари бор инсон ҳеч қачон хор бўлмайди.

    Савобли ишда камарбастамиз

    Наргиза ТЎЙЧИЕВА, Жиззах вилоятидаги кўзи ожизлар жамияти “Эзгу ният” ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари:

    — Корхонамиз ташкил топганига энди 2 йил бўлди. Ҳозир 60 ишчимиз бор, уларнинг ярми мавсумий ишларга жалб этиляпти. Ишчиларнинг 22 нафари ногиронлиги бор инсонлар. 30 турдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарамиз ва 50 дан ортиқ буюртмачига етказиб берамиз.

    Ўзим қарийб 30 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман. Дастлаб уйда оддий тикувчи бўлиб иш бошлаган эдим. Бугунга келиб, катта тадбиркорга айландим. Аввало, бу давлатимизнинг биз, тадбиркорларга доимий кўмаги ва қўллаб-қувватлови маҳсули. Айни пайтда махсус кийим-кечаклардан ташқари замонавий мебель, юмшоқ жиҳозлар ҳам ишлаб чиқаряпмиз. Истеъмолчиларга тақдим этаётган маҳсулотларимизнинг муайян қисмида ногиронлиги бор инсонларнинг ҳам ҳиссаси қўшилган. Шу боис, уларнинг меҳнатини жуда қадрлаймиз. Соғлом инсонлар қаторида ишлаши учун қулай шароит яратиб бермоқдамиз.

    Мендан баъзида “Ногиронлиги бор инсонлар билан ишлаш қийин эмасми?” деб сўрашади. Мен “Аксинча, улар билан ишлаш жуда мароқли”, деб жавоб бераман. Чунки улар ҳам биз сингари жамиятимизнинг бир аъзоси. Гарчи вужудида қандайдир муаммо сабаб биз билан тенгма-тенг қадам ташлай олмаса-да, уларнинг ҳам ўз мақсад ва орзулари, режалари, ортида умид билан кўз тикиб турган фарзандлари бор. Шу боис, бундай инсонлар билан бир сафда бўлиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

    Бугун тадбиркор сифатида фаолиятимизни кенгайтириб борар эканмиз, янги-янги иш ўринлари очиш, ногиронлиги бор инсонлар учун қулайлик ва имкониятларни кенгайтиришни ният қилганмиз. Давлатимизнинг биз, тадбиркорларни доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани бундай эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқариш, хайрли ишларда бардавом бўлишимизда жуда қўл келади.

    * * *

    Дарҳақиқат, суҳбатдошларимиз таъкидлаганидек, мамлакатимизда эҳтиёжмандлар алоҳида эътиборга олиниб, моддий-маънавий қўллаб-қувватланмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида бундай оилаларга меҳнат, таълим, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда кўмаклашилмоқда.

    Бундан ташқари, ногиронлиги бор инсонларнинг бандлигини таъминлаш борасида ишлар қамрови кенгаймоқда. Энди ногиронлиги бор инсонларни ишга олган енгил саноат корхоналарига солиқ имтиёзлари бериш, бундай ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш, тадбиркорларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш каби рағбатлар кўзда тутилмоқда.

    Бугун дунёда рўй бераётган глобал ижтимоий-иқтисодий муаммолар, беқарор геосиёсий жараёнларга қарамай, юртимизда изчил амалга оширилаётган бундай лойиҳалар ҳеч кимни ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирмаслик, инсон қадрини барча нарсадан устун қўйишдек эзгу тамойиллар давомли бўлишига хизмат қилади.

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    Баҳор ХИДИРОВА тайёрлади.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates