Икки вилоятда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилоятида ноқонуний тарзда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “А.Қ.” МЧЖ автомактаби ходими Ж.Ж. 4 нафар фуқарога гўёки Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини айтиб, эвазига фуқаро У.Ж.дан жами 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро М.А. фуқаро Н.О.га гўёки Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига жами 300 АҚШ доллари ва 2,3 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1,6 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates