Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, сертификат олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар фош бўлди

    Самарқанд вилоятининг Булунғур туман ва Андижон вилочтининг Шаҳрихон туманида фуқароларга автомактабда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, сертификат олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

    Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Г.Ҳ.» автомактаби ўргатувчи устаси Ғ.Қ. фуқаро А.Р.га автомактабда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олиб, унга сохта гувоҳнома расмийлаштириб берганлиги аниқланиб, Ғ.Қ. томонидан 100 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

    Шунингдек, Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Ватапарвар» ташкилотининг туман бўлими ҳисобчиси Ш.Х. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши учун ўқув курсида ўқиганлиги тўғрисида сертификат олиб бериши эвазига 5,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates