Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни ҳайдовчилик қоидалари бўйича огоҳлантирди

    Элчихона Россияда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдаланиш тартибига оид қонунчилик ўзгаришлари юзасидан ўзбекистонлик фуқароларга расмий тушунтириш берди.

    Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси мамлакатимиз фуқароларини Россия ҳудудида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдаланишга оид амалдаги қоидалар ҳақида хабардор қилди.

    Элчихона маълумотига кўра, Россия қонунчилигига киритилган ўзгаришлар асосида Ўзбекистоннинг амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари шахсан фойдаланиш учун транспорт воситасини бошқаришда расман тан олинади. Яъни, фуқаролар ўз автомобилини бошқаришда миллий гувоҳномадан фойдаланишда давом этиши мумкин.

    Шунингдек, Россия ҳудудида касбий ҳайдовчилик фаолияти — такси, юк ташиш, йўловчи ташиш ва бошқа тижорий йўналишларда ишлаш учун фақат Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади. Бундай фаолият билан шуғулланишни истаган хорижлик ҳайдовчилар белгиланган тартибда имтиҳон ва тегишли расмий жараёнлардан ўтишлари лозим.

    Элчихона Россия мутасадди идоралари билан доимий мулоқотда эканини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор барча янгиликлар ҳақида ўз вақтида маълумот бериб боришини қайд этди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates