Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан қандай тадбирлар ўтказилади?

    Ҳарбий 19 апрел 2021 1972

    АОКАдаги брифингда Мудофаа вазирининг маданий ишлар бўйича маслаҳатчиси, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Юсупов мавзу юзасидан маълумот берди:

    «Мудофаа вазирининг «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигини муносиб нишонлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги буйруғи тасдиқланди. Ушбу буйруққа мувофиқ, ёшлар ўртасида ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи ижодий ишлар танлови эълон қилинди.

    Кўрик-танлов Бадиий академия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги, Халқ таълим вазирлиги, Фанлар академияси Санъатшунослик институти, «Ҳунарманд» уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилади ва ғолиблар 9 май куни эълон қилиниб, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида тақдирланади.

    20 апрелдан 20 майига қадар «Уруш номинг ўчсин жаҳонда!» мавзусида ижодий ишлар кўргазмалари ташкил этилади.

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг қаҳрамонлигига оид кўнгиллилар томонидан топширилган материаллар ҳамда «Шон-шараф» давлат музейи фондида сақланаётган экспонатлар ва маълумотлар асосида бадиий, илмий-оммабоп «Хотиралардан ўрин олган тарих» китоби нашрга тайёрланмоқда.

    Иккинчи жаҳон уруш жараёнларини, уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти фахрийларининг фидойилигини акс эттирувчи виделавҳалар, қисқа метражли фильмлар ва бошқа материаллардан тунги видео-панорама шоуси ташкиллаштириш устида иш олиб бораяпмиз.

    Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва тегишли идора, ташкилотлар билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан «Марказий Осиё халқлари тарихи ва хотирасида Иккинчи жаҳон уруши: воқеалар, иштирокчилар, рамзлар» мавзусида 2021 йил 30 апрел санасида Халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича тайёргарлик кўрилмоқда».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates