Илк бор аёллар ўртасида жанговар самбо бўйича чемпионат ўтказилади

    Март ойида ўзбек самбоси тарихида илк бор аёллар ўртасида жанговар самбо бўйича чемпионат ўтказилади.

    Шу йил 11-14 март кунлари Бухоро шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилади.

    Ушбу мусобақа доирасида ўзбек самбоси тарихида илк бора аёллар ўртасида жанговар самбо баҳслари ҳам ўтказилади.

    Халқаро самбо федерацияси томонидан аёллар ўртасида ҳам жанговар самбо йўналишига асос солинган. Шу муносабат билан Бангкокда ўтказиладиган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида аёллар ўртасида ҳам жанговар самбо йўналишида медаллар ўйналади.

    Ушбу мусобақага таркибни шакллантириб олиш мақсадида Ўзбекистон самбо ассоциацияси мазкур йўналишда ҳам мусобақалар ўтказишни йўлга қўймоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates