Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди

    Ҳукумат 28 август 2023 1836

    Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади.

    Давлатимиз раҳбари ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш ҳақида сўз юритар экан, ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифа бериш тизими ҳам тўлиқ ўзгаришини қайд этди.

    Ҳар йили мактабларда 8 минг ўқитувчи ишга қабул қилинади, янги мактаблар ҳисобига яна шунча ўқитувчига эҳтиёж пайдо бўлади.

    Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади. Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим бўлади.

    Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Сингапур ва Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates