баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Илк бор раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилди

    Давлат тест маркази томонидан Тошкент шаҳри ва ҳудудларда илк бор раҳбар кадрлар ва масъул лавозимга тайинланадиган шахслар учун тест синовлари ташкил этилди.

    Ушбу тест синови Вазирлар Маҳкамасининг “Раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”даги қарорида белгиланган топшириқларга биноан ташкил этилиб, низом талаблари асосида ўтказилди.

    Имтиҳон давомида талабгорларнинг давлат тилини билиш даражаси, публицистик, илмий-оммабоп ва расмий матнни ўқиб тушуниш, ўзбек тилининг ёзма адабий меъёрларидан — имло қоидаларини тўғри қўллай олиши, сўз ва қўшимчалардан тўғри фойдалана билиш ҳамда тиниш белгиларини ўз ўрнида ишлата олиш, шунингдек, фикрларини ёзма баён қилиш, топшириққа кўра мос расмий ҳужжат матнини тайёрлаш каби кўникмалари текширилди.

    Тест синови натижалари 15 иш куни ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

    Биринчи маротаба ўтказилган бундай синовлар мамлакатимизда ислоҳотларнинг жадаллиги тармоқ соҳаларида такомиллашув ва тараққиёт, халқимизнинг фаровонлиги, иқтисодий барқарорлик, халқаро моделлар, талаблар асосида таълим олишнинг жорий этилаётгани ва бошқа долзарб масалаларда эришилаётган ютуқлар билан баҳоланаётган ҳозирги даврда тармоқларнинг бошқарув тизимида фаолият юритаётган раҳбар кадрлар ва лавозимга тайинланадиган шахслар ҳам шу ютуқларга мос, унинг талабларига жавоб бера олиши, энг аввало, мамлакатимизда давлат тили — она тилига эътибор кучайиб бораётганининг натижасидир.