Хитой АҚШ билан ядровий қурол назорати бўйича музокараларни тўхтатди

    Пекин Вашингтон билан қуролланишни назорат қилиш ва ядровий қуролларни тарқатмаслик бўйича музокараларни тўхтатишга қарор қилди.

    Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Линь Цзянь маълум қилди. У АҚШ қуролларини Тайванга сотишда давом этаётгани шу қарорга келинишига сабаб бўлгани айтиб ўтди.

    Департамент вакили маслаҳатлашувлар тўхтатилгани учун жавобгарликни Вашингтон зиммасига юклади ва агар АҚШ “Хитойнинг асосий манфаатларини ҳурмат қилса” Америка томони билан “ўзаро ҳурмат асосида” мулоқотни тиклашга тайёрлигини билдирди.

    Ўтган йилнинг ноябрь ойида икки мамлакат АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар олдидан ўзаро ишончсизликни юмшатиш мақсадида ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказган эди. Бу масалаларнинг кейинги муҳокамаси ҳақида хабар берилмаган. Январь ойида Оқ уй Пекинни АҚШнинг қуроллар тарқалиши билан боғлиқ хавфларни камайтириш бўйича таклифларига “жавоб беришга” чақирди.

    Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Хитой ўз ядро арсеналини кутилганидан тезроқ кенгайтираётгани ҳақида хулоса қилганди. Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йил май ойида Хитойда 500 дан ортиқ фойдаланишга тайёр ядро каллаклари бўлган, 2030 йилга бориб Пекин мингдан ортиқ каллакка эга бўлиши мумкин, деб хабар беради dw.com.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates