Илм-фан соҳасида оғир жудолик

    Биология фанлари доктори, профессор Рамазон Қўзиев 71 ёшида оламдан ўтди.

    Р.Қўзиев фидокорона меҳнати билан юртимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшган, тупроқшунослик фанини ривожлантириш, она тупроғимизни муҳофаза этиш, унинг унумдорлигини сақлаш орқали қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, озиқ-овқат ҳавфизлигини таъминлашга билими, умрини сарфлаган инсонлардан бири эди.

    Қўзиев Рамазон 1949 йил 26 июль кунида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида таваллуд топган. 1966 йилда Тошкент Давлат Университети Биология-тупроқшунослик факультетини 1971 йилда имтиёзли диплом билан тамомлаган.

    1973-1991 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида фаолият юритган,

    1991-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси «Бош ер назорат» бошқармасида ишлаган,

    1996 йилнинг январь ойидан бошлаб, у Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот давлат институти директорининг илмий ишлар бўйича муовини вазифасига, 1999 йилда эса директор лавозимига тайинланган,

    2001-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган,

    2005 йилдан 2019 йилга қадар Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти директори,

    2020 йилдан шу кунга қадар институтнинг Бош илмий ходими лавозимида фаолият юритаётган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates