Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин

    Ўзкосмос вакиллари 2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси (IAC)ни Самарқандда ўтказиш таклифи билан Ўзбекистон номзодини илгари сурган.

    Бу ҳақда ЎзА "Ўзкосмос"га таяниб маълум қилди.

    Қайд этилишича, мазкур тадбир кўлами жиҳатидан глобал халқаро форум ҳисобланиб, унда ҳар йили 10 мингга яқин космик соҳа мутахассислари ва компаниялар иштирок этади.

    Ушбу тадбир мезбонлигига номзод давлат имкониятларини ўрганиш мақсадида Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Ўзбекистонга келди. У Самарқанд ва Тошкентда инфратузилма, хавфсизлик ва логистика имкониятларини ўрганди.

    Маълумотларга кўра, ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро астронавтика конгрессига Илон Маск ташрифи ҳам кутилмоқда. Маълумки, Маск шу вақтгача ўтказилган мазкур анжуманларга махсус вакил сифатида қатнашиб, муваффақиятли лойиҳаларни илгари суриб келган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates