Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти тартибга солинди

    Фан 16 сентябр 2025 2024

    Ҳукумат қарори (583-сон, 15.09.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази”нинг устави тасдиқланди.

    Устав Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

    Уставга кўра, ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага етказиш Марказнинг вазифаларидан бири ҳисобланади.

    Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади, жумладан:

    • Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий ва уларнинг издошлари томонидан ёзилган ақида ва калом илмларига оид асарларнинг тадқиқига оид илмий лойиҳаларни амалга оширади;
    • ислом динининг илм-маърифат, бунёдкорлик ва инсонийликка асосланган мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган тадқиқотларни амалга оширади.

    Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates