Янги боғларни барпо этишни молиялаштириш тартиби белгиланди

    Бунда лойиҳаларни молиялаштириш тартиби белгиланди.

    Ҳукумат қарори (255-сон, 23.04.2025 й.) билан “Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида” ги низом тасдиланди.

    Низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

    Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги миқдорларда ажратилади:

    • 1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача;
    • 2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача;
    • 3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;
    • 4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.

    Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates