Инҳа университети талабаси янги дастур яратди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 3-босқич талабаси Муҳаммадсаид Мамасаидов андроид телефонлари учун имло хатоларисиз ёзишга мўлжалланган янги  "Таҳрирчи" номли клавиатура асосчисига айланди.

    Биламизки, ҳозирги кунда биз энг кўп фойдаланадиган буюмимиз бу — қўл телефонлари. Мазкур восита орқали биз бир-биримиз билан ўзаро мулоқот қиламиз, ёзишмалар ёзамиз ва ҳаттоки, йўл-йўлакай зарурий ҳужжатлар устида ҳам ишлаб кетамиз. Баъзан тўғри ёзганимиз билан, кўп ҳолларда ўзбек адабий тили қоидаларини бузган ҳолда, имловий хатоларга йўл қўйган вазиятларимиз бўлиб туради.

    Янги яратилган андроид дастурий маҳсулот айнан аҳолининг ўзбек тили бўйича саводхонлигини ошириш ва глобал интернет тармоғида она тилимизда хатосиз мулоқот тизимини йўлга қўйиш мақсадида, имло хатоларни автоматик равишда тўғрилашни таклиф этади. Унинг афзалликлари шундан иборатки, аҳоли барча қатламлари вакиллари томонидан ўзбек тилида ёзиладиган матнлардаги имло хатоларни автоматик тузатиш бўйича платформалараро дастурий таъминот яратилишидадир. Мазкур дастур қисмлари кейинчалик машинали таржима, нутқ синтези, матн генерацияси каби тизимлар учун фундаментал вазифани бажаради. Дастурнинг негизи, морфологик таҳлилчи ўзбек тилини табиий қайта ишлаш соҳасининг бошланғич асосларидан ҳисобланади.

    "Таҳрирчи" ёзма жараёнларда мулоқот савиясини оширади, рақамли имло саводхонлиги юқори бўлган ўзбек тилимизни нормаллашган ҳолатга келтиради. Фойдаланувчилар кўп маротаба хато қилинадиган сўзларни тўғриланганлигини кўриб, у хатоликларни бошқа қилмайди.

    Лойиҳа доирасида яратиладиган дастур ва иловалар давлат тилини қўллаб-қувватлаш тадбирларидан Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ҳамда халқаро миқёсда обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш каби эзгу мақсадларни ўзида жамлагани билан аҳамиятлидир.

    Шу билан бирга, она диёримиздаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида ўзбек тилимизнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга эришиш учун замин яратади. Қолаверса, келгусида электрон диктант, баён ва иншо каби таълим воситаларини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

    "Таҳрирчи" нотўғри сўзларни адабий тилга мослаб тўғрилаш, якунланмай қолиб кетган сўзларни охиригача етказиб қўйиш ва кейинги сўзни олдиндан айтиб бериш масалаларида сизга ҳамроҳ бўлади. Бундан ташқари, у берилган матнни кирилл ёки лотин ёзувига ҳам ўгириб беради.

    Дастурни ишлаб чиқишнинг ҳам ўзига яраша мураккаб босқичлари бўлиб ўтганлигини айтиш мақсадга мувофиқ. Яъни, бунинг учун сўз туркумлар кесимида лексикон базаси яратилиб, барча сўзларнинг ўзаро (дериватив ёки инфлектив) боғлиқлиги мужассамлаштирилди. Бугунги кунда рақамли ресурслар бозорида бу масала ўзбек тили учун ечилмаган ҳолатлардан биридир.

    Тилнинг морфотактик ва морфофонемик қоидаларига асосланган морфологик таҳлилчи яратилади. Имлони таҳрирлаш модели морфологик таҳлилчи иштирокида формал грамматиканинг математик кўриниши ва сунъий интеллект элементлари (айниқса чуқур ўрганиш, дееп леарнинг) асосида ишлаб чиқилади.

    Интернет тармоқларидаги Matn.uz, Savodxon.uz каби тизимлардан фарқли равишда, "Таҳрирчи" ўзбек тилининг моҳияти ва табиатини инобатга олиб, махсус технологияга асосланган ҳолда ишлайди. Яъни тилга оид хатоликларни кескин камайтириш имкониятини беради.

    Дастурнинг мана шу йўналишда яратилган бошқа дастурлардан тубдан устунлиги шундаки, HunSpell технологияси қўлланилмайди. Чунки HunSpell технологияси ўзбек тилига мос келмайди. Қолаверса, маълумотлар базаси ҳамда сўзлар луғати база сифатида ишлатилмайди, сўзнинг таркиби математик модел ёрдамида автоматик тарзда таҳлил қилинади.

    Дастурни яратиш жараёнида ўзбек тили луғатидаги деярли барча сўз ва иборалар бирма-бир таҳлил қилиб чиқилди. Тилшунослик, мулоқот ва адабиётда фойдаланиладиган ҳар бир гапнинг грамматик ташкил этувчи (феъл, от ва ҳоказолар)га деривасион боғлиқлик жадваллари ишлаб чиқилганлиги билан аҳамиятлидир. Масалан, "одам", "одамий", "одамийлик" сўзлари битта гуруҳга киритилиб, "одам" сўзининг учта деривасион боғлиқлиги моделлаштирилган. Моделлаштириш жараёнида юзага келган техник муаммолар морфологик таҳлилчи маълумотлар структураси ёрдамида ечилди. Бунда маълумотлар базаси яратилмайди, балки қўшимча ва қоидалар математик модел асосида заруратга қараб қўйилади.

    "Таҳрирчи” дастури белгиланган дастурий таъминот кўринишида ишланганини таъкидлаш жоиз. Онлайн веб-дастур сифатида маълум ҳажмдаги матн учун мутлақо бепул, катта ҳажмдаги матнлар учун эса шартли тўлов асосида монетизасия қилинади. Microsoft Office дастурлари пакети учун алоҳида илова (настройка)да плагин сифатида ўрнатилади ва маълум муддатга бепул тарқатилиши мумкин. Кейинчалик, уни Microsoft Office ва LibreOffice дастурлар пакетига натив интеграсиялаш ишларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган.

    Мобил операцион (Андроид ва iOS) тизимларга клавиатура иловаси сифатида таҳрирчи-клавиатура вазифасини бажариб, бу эса фойдаланувчи кундалик мулоқот жараёнида узлуксиз ва бехато ишлашини таъминлайди. Ҳозирда Андроид смартфонлар учун бета-версияда мобил илова кўринишида мавжуд. Google Hrome ва Mozilla Firefox веб-браузерларига ҳам плагин сифатида ушбу дастур ишлаб чиқилади. Шу тариқасида дастур интернет фойдаланувчининг ёзма мулоқотини бутунлай қамраб, ўзбек тилида бехато ёзишини таъминлаши билан тақсинга лойиқдир.

    Дастур коди ва фойдаланилган ресурслар очиқ манба сифатида Гитҳуб веб-сайтида тарқатилади. Бу ўз навбатида, дастурнинг бошқа кўнгиллилар томонидан тўхтовсиз такомиллаштирилишига замин яратади. Инҳа университети талабаларининг бу каби ихтиролари мамлакатда компютер лингвистикасига бўлган қизиқишни оширишда ҳамда ушбу соҳани янада ривожланишида катта аҳамият касб этмоқда.

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети mатбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates