Инновацион ривожланиш вазири халқаро вебинарда пахтачилик илм-фани ва технологияларидаги туб ўзгаришлар ҳақида чиқиш қилди

    7 октябрь куни Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (International Cotton Advisory Commitee – ICAC) ҳамда Халқаро пахтачилик бўйича тадқиқотчилар уюшмаси (International Cotton Researchers Association – ICRA) томонидан «пахта вебинарлари» ўз ишини бошлади.

    Маърузалар иккита 30 дақиқали тақдимотдан иборат бўлиб, ҳар ойда бир шундай тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

    Ҳар бир тақдимотни пахта бўйича дунёга машҳур мутахассислар ўтказади, ундан сўнг мазкур мутахассислар саволларга жавоб берадилар. Маърузалар инглиз тилида бўлади ва бир пайтнинг ўзида француз ҳамда испан тилларига таржима қилиб турилади. Иштирокчилар Zoom-Pro орқали истаган тилларида маърузаларни эшитиш имконига эга бўладилар.

    Мазкур вебинарларнинг дастлабкисида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов «Пахтачилик илм-фани ва технологияларидаги туб ўзгаришлар» (“Game Changing Science & Technologies for Cotton”) мавзусида ҳамда АҚШнинг Agricultural & Environmental Research пахтачилик компаниясининг Вице-президенти Кейтер Хейк «Пахта саноати учун ажойиб рақамли технологиялар» (“Exciting Digital Technologies for Cotton Farming”) мавзусида тақдимот ўтказдилар.

    И. Абдураҳмонов ўз тақдимотини глобал пандемия туфайли соғлиқни сақлаш тизими, иқтисодиёт, тилмий тадқиқотлар, таълим тизими, озиқ -овқат хавфсизлигида юзага келган ўзгаришлар рўй бергани ҳақидаги фикрлари билан бошлади. Озиқ-овқат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, айниқса, иқлим ўзгаришининг ноаниқлиги жамият учун долзарб масалалар ҳисобланади. Прогнозларга кўра, иқлим ўзгариши ўсимлик физиологик метаболизми, тупроқ унумдорлиги ва углерод боғланиши, микроб фаоллиги ва хилма-хиллигига ўсимлик ўсиши ва маҳсулдорлигини ва охир-оқибатда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни чеклайди.

    Ҳозирги кунда биотик ва абиотик зўриқишларга чидамлилик хусусиятларини яхшилаш ҳисобига ресурсларга кам эҳтиёжларда қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва ҳосилни кўпайтириш борасида жадал саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти ўзбек олимлари томонидан қурғоқчиликка чидамли ва тузга чидамли навларни етиштириш технологиясини жорий қилиш йўли билан ғўзани иқлим ўзгаришига мослаштириш мақсадида амалга оширилган ғўзани етиштириш лойиҳаси иқлимга чидамли ғўза етиштиришнинг энг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланади.

    Олимларимиз ушбу технологиядан фойдаланиб, тола узунлигини тартибга солиш ва ғўзанинг эрта гуллашининг олдини олиш учун масъул ген вазифасини ўчиришга муваффақ бўлдилар. Натижада бир қатор маҳаллий навлар асосида юқори агрономик кўрсаткичлар билан Порлок-1 (АН-Боёвут-2), Порлоқ-2 (С-6424), Порлок-3 (Тошкент-6) ва Порлоқ-4 (Наманган77) янги ген-нокаут ғўза навларининг биринчи генерацияси олинди . Порлоқ туркумидаги ғўзанинг янги навлари бир вақтнинг ўзида тола сифати ва бошқа агрономик муҳим хусусиятлари яхшиланган дунёдаги биринчи биотехнологик ғўза навларидир. Шунингдек, ген нокаут технологияси ёрдамида ишлаб чиқарилаётган ғўза навларини муваффақиятли дала синовидан ўтказиш бўйича дунёдаги биринчи мисолдир. Бу навларнинг устунлиги Ўзбекистоннинг қаттиқ атроф-муҳит шароитига (қурғоқчилик, шўрланиш ва зўриқиш), эрта етилиш (5-10 кун олдин) ва пахта хом ашёси (камида 10-18%) ёки пахта толаси (анъанавий навлар учун 1000 кг/га нисбатан гектаридан 800 кг дан ортиқ) ҳосилдорлигининг ошишидан далолат беради.

    Шуни таъкидлаш керакки, патент билан бошқа муҳим экинларга ҳам нокаут технологиясидан фойдаланишнинг устуворлиги ҳимоя қилинган. Шунинг учун ген-нокаут концепциясининг юқори самарадорлиги туфайли пахта, буғдой, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратишда кенг қўлланилади. Шундай қилиб, ESKIMO1 генини нокаут қилиш йўл билан пахтанинг бир вақтда қурғоқчиликка, тупроқ шўрланишига ва паст ҳароратга чидамли янги ген-нокаут навлари яратилди. Минтақамизда сув ресурсларининг чекланганлиги ва тупроқнинг шўрланиши муаммоларини ҳисобга олиб, ғўзанинг бу навлари янада тижоратлаштириш учун катта истиқболга эга.

    Бундан ташқари, Абдураҳмонов И.Ю. раҳбарлиги остида фузариоз вилт қўзғатувчисидан ўсимликка замбуруғнинг кириб бориш механизмини бошқарадиган FosTUA ўзига хос гени клонлаштирилди. Бу ген асосида ғўзага киритилган генетик конструкция яратилди. Натижада фузариоз вилт билан зарарланмайдиган «зирҳли» пахта олинди.

    Бундан ташқари, Геномика ва биоинформатика маркази олимлари ғўзага маркер билан боғлиқ селекция (МАС) технологиясини жорий этдилар, унинг ёрдамида қисқа вақт ичида «Равнақ-1», «Равнақ-2» ва «Барака» янги юқори сифатли ғўза навларини ишлаб чиқилди. Бу МАC технологияси ёрдамида ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи ғўза навларидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates