Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қозон миллий тадқиқот технологик университети (КМТТУ) ўртасида мулоқот бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 18 ноябр 2021 1782

    Қозон миллий тадқиқот технологик университети билан Жиззах вилоятида «инноватика» йўналишида мутахассислар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.

    Жорий йил 17 ноябрда Жиззах вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Мансур Мусаев ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қозон миллий тадқиқот технологик университети (КМТТУ) ўртасида видеоконференсалоқа орқали суҳбат бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ва КМТТУ университети ўртасида таълим ва фан, шунингдек Жиззах вилоятида «инноватика» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Кенг форматда бўлиб ўтган музокаралар доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва КМТТУ ўртасида меморандум имзолаш ҳамда йўл харитасини шакллантириш масаласи кўриб чиқилди.

    КМТТУнинг ўқув ишлари бўйича проректори Дилбар Султонова инновацион ғояларни лойиҳага, лойиҳани эса пулга айлантириш масалалари бўйича маслаҳатлар берди. Инновацион ривожланиш вазирлиги Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фазилат Қодирова фан докторлари ва PHD докторларини КМТТУга малака оширишга юбориш таклифини берди.

    Татаристон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги вакили Айдар Ахтареев икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш, ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates