Инновацияларни жорий қилиш бўйича Миллий офис ташкил этилди

    Фан 3 апрел 2021 1916

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази негизида давлат муассасаси шаклидаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси (Миллий офис) ташкил этилди.

    Миллий офис илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан янги қурилмалар, материаллар ҳамда технологияларни яратиш, жорий этиш, кўпайтириш ва уларни тижоратлаштиришни амалга оширади.

    Миллий офис бош директори инновацион ривожланиш вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

    Қарор билан шунингдек, Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates