Ўзгидромет шу ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

    Мамлакатимизда 28 март 2022 4760

     Бугун кундуз куни ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

    Кундуз куни ҳаво 15-17° илиқгача, жанубда 20-22° илиқгача исийди. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди.

    Бугун кечга томон ва эртага антициклон кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика ҳудудлари бўйича (шимол ва чекка жанубдан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Совуқ фронт ўтишида кундузи ҳарорат 7-10° гача пасаяди.

    30 мартдан 1 апрелгача Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 30 мартда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 12-17° илиқ атрофида бўлади. Ҳафта охирига келиб, кечаси ҳарорат 5-10° илиқгача кўтарилади, кундузи ҳаво 17-22° илиқгача, жанубда 23-25° илиқгача исийди.

    Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates