Интернет тезлигида муаммолар борми?

    Ижтимоий ҳаёт 15 сентябр 2020 2216

    Бугунги кунда интернет кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланганлиги сабабли уланишнинг сустлиги ва интернет тезлигининг пастлиги ундан тезкорлик билан фойдаланишга тўсқинлик қилиши мумкин. Бу борада Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига истеъмолчилардан кўплаб эътирозли мурожаатлар келиб тушяпти.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги шуни эслатадики, тақдим этилаётган интернет тезлиги шартномага номувофиқ бўлса, истеъмолчи ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиши мумкин. Истеъмолчилар ҳуқуқлари эса давлат томонидан кафолатланган.

    Бунга асос:

    Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига кўра истеъмолчи товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга. Қонуннинг 19-моддасида ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт деб кўрсатилган.
    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасида

    «телекоммуникация соҳасидаги фаолиятни лицензиядаги шартларига ва белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга ошириш;
    – кўрсатилаётган хизматлар сифати белгиланган стандартлар, қоидалар ва нормаларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;
    – телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарлар сир тутилишига риоя қилиш;
    – хизматлар кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги, шу жумладан телекоммуникация хизматлари тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги батафсил ахборотни фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш;
    – телекоммуникация хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, шунингдек хизматлар кўрсатмаганлик ёки лозим даражада сифатли хизматлар кўрсатмаганлик оқибатида фойдаланувчиларга етказилган зарарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаш;
    – операторлар ва провайдерлар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин», деб кўрсатилган.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги яна шуни ҳам эслатадики, истеъмолчиларнинг интернет-провайдерлар томонидан тақдим этилаётган хизмат сифати муаммосига дуч келган тақдирда, 1159 қисқа рақамли ишонч телефонига, шунингдек, Агентликнинг consumer.uz мурожаат қолдириши мумкин.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates