Интернетда “Абдуллоҳ“ номи билан танилган “тиктокер“ қамоққа олинди

    Ижтимоий ҳаёт 10 апрел 2025 1287

    Ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ номи билан танилган тиктокер Югай Валерий қамоққа олинди.

    Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ тахаллуси билан танилган Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли шахс 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Кореяда яшаб, ўзининг тармоқдаги саҳифалари орқали миллатлар аро низо келтириши мумкин бўлган ҳамда ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтиб, чиқишлар қилган. Унинг бу сўзлари кўплаб ўзбекистонликларнинг эътирозларига сабаб бўлган.

    Маълумотларга кўра, ушбу шахс шу йилнинг 25 март уни Абу-Даби — Самарқанд йўналиши орқали Ўзбекистонга келганда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган.

    Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек унга “қамоққа олиш“ тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates