Инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшма вазифалар муҳокама этилди

    Мамлакатимизда 31 декабр 2022 1465

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида жорий йил ташқи иқтисодий фаолият якунларини таҳлил этиш ва ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш бўйича келгуси чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

    Ташқи савдо ҳажмининг ўсишини таъминлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, ўзбекистонлик ва хорижлик тадбиркорлар ўртасида мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш борасида Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари томонидан вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги қайд этилди.

    Ўзбекистоннинг аниқ ҳамкор давлатлари контекстида дипломатик ваколатхоналарнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолияти натижалари таҳлил этилди. Географияни сезиларли даражада кенгайтириш ва экспорт тузилмасини диверсификация қилиш орқали 2023 йилда 23 миллиард долларлик маҳсулот экспорти ҳажмини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланди.

    Шу нуқтаи назардан, Европа Иттифоқининг «GSP+» имтиёз ва преференсияларидан фойдаланиш истиқболлари, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» саноат кўргазмаларини ташкил этиш, рақобатбардош маҳсулотларни илгари суриш бўйича бўлажак импорт қилувчи корхоналарни таҳлил қилиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиб беришда тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    Дипломатик ваколатхоналар раҳбарларининг экспорт шартномалари бўйича дебиторлик қарзларини қисқартириш, янги транспорт йўлакларини ривожлантириш ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун янги логистика занжирларини шакллантириш масалалари бўйича олиб бораётган ишлари таҳлил қилинди. Ўзбекистоннинг тегишли мамлакатлардаги дипломатик миссиялар раҳбарларига Ўзбекистон товарлари учун порт ва транзит хизматларига имтиёзлар олиш юзасидан музокараларни фаоллаштириш, минтақавий аҳамиятга молик транспорт-логистика лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни якунлаш, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг ҳамкор мамлакатлардаги денгиз портларидан узлуксиз фойдаланиши таъминлаш, шунингдек, товарларни етказиб беришнинг муқобил йўналишлари бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва янги имкониятларни ўрганиш боʻйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

    Учрашувда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасидаги ишларнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ва ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни ўз вақтида якунлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди, деб хабар бюеради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates