Инвестициялар асоси - Ўзбекистонга бўлган ишонч

    Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда, яна сармоялар кириб келмоқда. Бунга асос - янги Ўзбекистонга бўлган ишонч.

    Наманган вилоятида ҳам умумий қиймати 4 миллиард долларлик 47 лойиҳа шакллантирилган. Шундан 2 миллиард 300 миллион долларлик 17 таси давлатимиз раҳбарига тақдимот қилинди.

    Уларга Россия, Хитой, Туркия, БАА, Франция, Германия, Австрия, Италия, Нидерландия, Эрон, Покистон каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Лойиҳалар қурилиш материаллари, электр техникаси, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кончилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларни қамраб олган.

    Масалан, Хитой билан ҳамкорликда Чуст туманида мис қазиб олиш ва қайта ишлаш, покистонлик инвестор томонидан Тўрақўрғон туманида синтетик мато ишлаб чиқариш ва бўяш, Австрия компанияси билан вилоят травматология марказини жиҳозлаш режалаштирилган.

    Мазкур 47 та лойиҳа натижасида 40 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.

    Давлатимиз раҳбари инвестор ва ташаббускорлар билан бирма-бир суҳбатлашди. Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги муҳокама қилиниб, уларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates