Мазкур кинофестиваль дастуридаги фильмлар 19-25 май кунлари Лондондаги «Premier Cinema» кинотеатрида намойиш этилади ва улар орасидан ғолиб аниқланади.
Кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастурига киритилган «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
Шу билан бирга, АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилган AWFF-2021 («Asian World Film Festival») халқаро кинофестивалида «Осиёнинг энг яхши қисқа метражли фильми» номинациясида ғолиб бўлган, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.
Сценарий муаллифи Шоҳжахон Субхонов, режиссёр Шерзод Назаров, оператор Диёр Исматов, рассом Эркин Хушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.