Иқтисодий зоналар инфратузилмаси қандай яхшиланади?

    Бизнес 9 май 2021 1235

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг мамлакатимиздаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Тадбирда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А. Воитов ҳамда вазирлик мутахассислари ва ходимлари иштирок этди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қабул қилинган қарор республиканинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва саноат ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун шароитларни яхшилашда муҳим қадам эканлиги таъкидланди.

    Айни пайтда мамлакатимиздаги 23 та эркин иқтисодий зона жами 8,8 минг гектар ер майдонига эга бўлиб, шундан 3,9 минг гектарида қиймати 5,3 милиард долларга тенг 895та инвестиция лойиҳаси жойлаштирилган. 5 минг гектарга яқин майдон фойдаланмасдан қолмоқда, бу эса мазкур майдонда янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, саноат қувватлари ва қўшимча иш ўринлари яратиш мумкин деганидир. Шу билан бирга, қайд этилганидек, улар майдонининг қарийб ярими ҳозирча зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан тўлиқ таъминланмаган.

    Шунингдек, Республикамизда 348 та кичик саноат зонаси мавжуд бўлиб, уларнинг умумий майдони 2,4 минг гектарни ташкил этади. 1,6 минг гектар майдонга умумий қиймати 16,7 триллион сўмлик 3 587 та инвестиция лойиҳаси жойлаштирилган. Қолаверса, фаолият кўрсатаётган 60 та кичик саноат зонаси зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан тўлиқ таъминланмаган.

    Эркин иқтисодий ҳамда кичик саноат зоналарнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш —улар фаолиятини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш учун қулай муҳитнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, жорий йилда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуришга 1,6 триллион сўм, 2022 йилда эса 1,8 триллион сўм маблағ ажратилади.

    Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши билан эркин иқтисодий зоналарда бўш турган 4,9 минг гектар ер майдонидан 3,2 минг гектар ер майдони, кичик саноат зоналаридаги 822 гектар ер майдони муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан тўлиқ таъминланади. Қарор билан ҳар бир эркин иқтисодий зона ва ҳар бир кичик саноат зонасини инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: жорий йилда эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган 332 та лойиҳа, кичик саноат зоналарида умумий қиймати 9,5 триллион сўм бўлган 1 минг 845 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Натижада 20 минг 298 та янги иш ўрни яратилади. Бу лойиҳалар асосан иқтисодиётимизнинг ўсиш нуқтаси ҳисобланган электротехника, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, нефть-газ, фармацевтика, туризм, иссиқхона хўжаликлари, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш саноати йўналишларда амалга оширилади. Бу эса шу йилнинг якуни билан 400 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 350 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш ҳамда Давлат бюджетига қўшимча 2 триллион сўмдан ортиқ маблағларни йўналтиришга имкон беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates