Унга кўра, йирик сув тошқини туфайли Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев вайронагарчилик оқибатларини бартараф этиш ва уларга ёрдам кўрсатиш учун молиявий ресурсларни тежаш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадида йирик тадбирлардан воз кечиш тўғрисида буйруқ берган.
Февраль ойида Қасим-Жомарт Тоқаев Қозондаги “Келажак ўйинлари”га ташрифи чоғида, кўп спорт турлари бўйича навбатдаги турнир Қозоғистонда ўтказилишини маълум қилган эди.
“Келажак ўйинлари”, бу – анъанавий спорт турларини компьютер ўйинлари билан уйғунлаштиришни ўз ичига олган янги форматдаги спорт шоуси. Жаҳон спорти тарихида бундай мусобақа илк бор Қозон шаҳрида 21 февралдан 3 мартгача ўтказилди ва унда 100 мингдан ортиқ томошабин қатнашди. Унда 107 мамлакатдан 275 та жамоа ва 2 мингдан ортиқ киши иштирок этди, деб хабар беради tass.ru.